Қайд этилишича, аризалар 7 мартдан 7 апрелга қадар давом этиб, лицензия “Умра“ тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун якка тартибдаги лицензия сифатида юридик шахсларга тақдим этилади.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

  • Ариза
  • лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Зиёрат» жамғармасига 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларнинг тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
  • Умра тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;
  • Умра хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлигининг «Умра» лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;
  • зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания (лар) билан тузилган ҳамкорлик шартномаси нусхаси;
  • тадбиркорлик субъектининг зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиши учун замонавий жиҳозланган бинода фаолият юритиши тўғрисидаги маълумот;
  • тадбиркорлик субъектининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

Аризада қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак:

  • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
  • тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим — БҲМнинг 3 баравари (1 миллион 125 минг сўм), лицензия берилгани учун давлат божи — БҲМнинг 10 баравари (3 миллион 750 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак.