Андижон вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот эълон қилди. 

Аниқланишича, фуқаро Ф.А Хўжаобод туманидан «Умра-2022» мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд. сўм нақд пулларни олиб ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.