Жумладан:
10-синф «Математика» фанига ҳафтасига 1 соат;
10-11-синф «Кимё» фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
10-11-синф «Биология» фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат).
Шунингдек, 2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да мамлакатимизда таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши муносабати билан 5-6-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшиб берилди.
Эндиликда, халқ таълими тизимида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:
математика фани ҳафтасига 55 соат (ўтган йилда 54 соат);
кимё фани ҳафтасига 12 соат (ўтган йилда 10 соат);
биология фани ҳафтасига 15 соат (ўтган йилда 13 соат);
информатика фани ҳафтасига 10 соат ўқитилади (ўтган йилда 9 соат), деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.