Қайд этилишича, мазкур тадбирда Ҳукумат вакиллари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Мусобақада ғалаба қозонган ва совриндор бўлган жамоаларга фахрий ёрлиқ, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимида спортчиларнинг фаоллиги, таълим муассасаларининг меҳнати ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги жонбозликлари алоҳида эътироф этилди.

“Универсиада–2025” — ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва юртимиз спорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим майдонга айланди.