Шу боис айни пайтда бу икки таълим тизими муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилмоқда: олий таълим муассасалари жойлардаги мактабларни оталиққа олаяпти.
Тошкент давлат транспорт институтида бўлиб ўтган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Университет Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 5 та, Тошкент вилояти Пискент туманидаги 3 та мактабни оталиққа олди. Олий таълим муассасасида ана шу мактаб директорлари билан мулоқот бўлиб ўтди.
—Давлатиимз раҳбари Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади, деган ғояни бежизга кун тартибиша қўймади. Бу ҳамкорлигимиз мактаблар билан яқин алоқа ўрнатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, таълим сифатини оширишга қаратилган. Шу боис бугун 8 та мактаб билан ана шундай мақсадларга қаратилган ҳамкорлик меомарандуми имзоладик. — деди университет ректори Одил Абдураҳмонов. – Энди мактаб иши фақат Халқ таълими вазирлиги ёки ўқитувчиларнинг эмас, балки умуммиллий ишимизга айланди.
Дилшод Раҳматов,
Тошкент давлат транспорт университети матбуот котиби