Ҳозир Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги 1-, 3-, 14-мактабларда Фарғона давлат университетининг мобил гуруҳлари ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Университетнинг мобил гуруҳлари аъзолари белгиланган умумтаълим муассасаларида таҳсил оладиган ўқувчилар учун кўчма олий таълим муассасалари кунларини ташкил этиш, ўқувчиларни олий ва касбий таълимга йўналтиришга қаратилган тарғибот ишларини билан шуғулланмоқда.
Бунда мактабларда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар билимини диагностикадан ўтказиш, диагностика натижасида аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган машғулотларни ташкил этиш, илғор методика ва инновацияларга ўргатиш тизими йўлга қўйилмоқда.
Мактабларда педагогик жамоалар билан мулоқот олиб борган университет мутасаддилари умумтаълим муассасалари ўқитувчилари билимини яхшилаш ҳамда янгича ўқитиш услубларини тушунтиришнинг аҳамиятини мисолларда тушунтириб берди.
Энди ушбу гуруҳлар ёрдамида ўқувчилар учун туманда кўчма очиқ эшиклар куни тадбирини ташкил этиб борилади ва ўқувчиларни олий ва касбий таълимга йўналтиришга қаратилган тарғибот ишлари амалга оширилади. Бунда мобил гуруҳга жалб қилинадиган профeссор-ўқитувчилар ўқув курсларида машғулотларни олиб бориш учун илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда интенсив ўқув курси дастурини ишлаб чиқади, дейилади университет ахборот хизмати хабарида.