Ташрифдан мақсад Туркиянинг Докуз Эйлул университети билан халқаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва қўшма мақсадли халқаро лойиҳани ишлаб чиқиш ҳисобланади.


Университет Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори О.Ачилов ветеринария ва биотехнология соҳаларида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш ва университетлар нуфузини ошириш бўйича халқаро тажриба алмашинув борасида тақдимот қилди. Нутқи давомида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг тажрибаси билан яқиндан таништирар экан, икки университет ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш механизмлари ҳақида ўзаро манфаатли таклифлар билдирди.



Шундан сўнг, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда Туркия давлатининг Докуз Эйлул университети ўртасида илмий кадрлар тайёрлаш, соҳа бўйича илм-фанни ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш истаги билдирилган ҳолда, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида Мемурандум имзоланди.


Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари улашдилар.