Россия Федерациясининг Арктика ҳудудида биологик ва генетик хилма-хиллик, экологик ва ижтимоий муаммоларни татбиқ этувчи мазкур марказ Арҳангельск шаҳрида жойлашган бўлиб, у 2001 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Маълумотларга кўра, марказ - Россия Фанлар Академияси филиали, Урал бўлими Табиий мослашув физиологияси фан институти Федерал давлат бюджети институти, "Архангелск қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти" Федерал давлат бюджети илмий муассасаси ва Федерал давлат бюджети "Нарян-Мар қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси" илмий муассасаси ва Россия Фанлар академиясининг Арктикани комплекс ўрганиш бўйича Федерал тадқиқот маркази Федерал Давлат бюджети илмий муассасаси сифатида ўзгартирилган.

Марказнинг асосий мақсади давлат манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мутаносиблиги ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, табиий муҳитни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарорлигини таъминлашнинг рақобатбардош илмий-техникавий асосларини яратишга қаратилган комплекс фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотларни амалга оширишдан иборат.

Мазкур делегация аъзолари СамДВМЧБУ билан амалий хамкорлик лойиҳалари ва дастурларини мухокама қилиш, амалиётга жорий этиш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида юртимизда меҳмон эканини таъкидлашди.

СамДВМЧБУ ректори, профессор Юнусов бу таклиф учун миннатдорлик билдириб,  ҳамкорликка тайёр экани, олий таълим муассасасининг Россиядаги ҳамкорлари яна биттага кўпайганини эътироф этди ва университетнинг бугунги салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Ташриф давомида меҳмонлар професор – ўқитувчилар ва талаба – ёшлар билан ҳам мулоқот қилдилар.  Таълим маскани салоҳияти, мавжуд ўқув ва илмий лабораториялар, профессор ўқитувчилар, олиб борилаётган илмий изланишлар ҳақида маълумот олинди.

Муассасалар ўртасида Халқаро протокол - меморандум имзоланди. 

Ҳужжат марказ директори И.Н.Болотов ҳамда Университет ректори Х.Б.Юнусов томонидан имзоланди. 

Эндиликда марказ билан таълим, ўқув амалиёти, талабалар ва профессор ўқитувчилар стажировкаси борасида ва бошқа йўналишларда илмий ва амалий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади. 

 

Ахборот хизмати