Университет бир нечта йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти саналади. Aйрим мамлакатларда, камида 7 та йўналиш бўлиши керак. 

Институт эса маълум бир таълим йўналишига ихтисослашган олий ўқув юртидир.

"Университет" тушунчаси "институт" тушунчасидан кўра кенгроқ. Таълим имкониятлари ва ўқув курслари жиҳатидан дунёнинг барча мамлакатларида университет энг юқори таълим муассасаси ҳисобланади. 

Университет илмий фаолият билан шуғулланади. 

Ғарб мамлакатларида одатда институтлар университет таркибида бўлади. Университетлар институтларга қараганда кенгроқ академик, молиявий ва бошқарув мустақиллигига эга. 

Шуни эътиборга олиш зарурки, замонавий дунёда иш берувчиларнинг аксарияти университет ва институт ўртасидаги фарқларга аҳамият беришмайди. Энг муҳим омил — бу битирувчи томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмалар, самара ва ишга иштиёқ.