Мазкур қарор асосида компанияни тугатиш тартиб-таомиллари расман бошланди.
2018 йилда бозорга кириб келган «Maroqand» компанияси оммабоп UPay тўлов тизимининг оператори ҳисобланар эди. 2022 йилнинг май ойида компания Humans финтеч экотизими томонидан тўлиқ сотиб олинган ва унинг таркибий қисмига айланган эди. Бироқ экотизимдаги молиявий муаммолар занжирли реакцияни юзага келтирди.
Экотизимдаги мураккабликлар 2025 йилнинг октябрь ойида бошланган бўлиб, ўшанда суд «Humans» МЧЖни банкрот деб топган эди. Бу асосий компания таркибидаги бошқа тузилмалар, жумладан, «Maroqand»нинг ҳам молиявий аҳволига кескин салбий таъсир кўрсатди.
Бундан ташқари, UPay тўлов тизимининг фаолиятида қонунчилик билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳам кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида Марказий банк тизим фаолиятини вақтинча чеклаган эди. Бунга тўлов ташкилоти орқали қонунчиликда тақиқланган қимор ўйинлари учун тўловлар қабул қилингани сабаб бўлган.
Компаниянинг банкрот деб топилиши уни тугатиш жараёни бошланганини англатади. Эндиликда қонунда белгиланган тартибда қуйидаги чоралар кўрилади:
- Кредиторларнинг даъволари ва талабларини йиғиш ҳамда кўриб чиқиш;
- Тўлов ташкилотининг мавжуд мажбуриятларини инвентаризация қилиш;
- Компания активлари ҳисобидан қарздорликларни қоплаш масалаларини ҳал этиш.
Мазкур жараён Humans экотизимининг Ўзбекистон финтеч бозоридаги ўрнини янада заифлаштириб, соҳадаги бошқа иштирокчилар учун ҳам қонунчилик ва молиявий барқарорлик нечоғлик муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.