Ёшларимиз мустақил фикрлайдиган, юксак ва маънавий салоҳиятга эга инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлишининг асосий омилларидан бири китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни китобни севишга ўргатишдир.

Каттақўрғон шаҳридаги 11-ИДУМда ҳам ўқувчиларни китобни севиш ва китоб  мутолаасига ўргатиш мақсадида китоб тақдимотлари, турли танловлар ўтказиб келинади.

Хусусан, 2-Б синфи ўқувчилари ўртасида “Ур, тўқмоқ!” китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу китоб ўзбек, рус ва турли халқларининг 17 та эртагини ўз ичига олган. Бу тақдимот аввалгиларидан фарқ қилган ҳолда, кўпроқ эртак қаҳрамонларини жонлантиришга аҳамият берилди. Эртак қаҳрамонларининг ўзаро суҳбатини ўқувчилар катта қизиқиш билан кузатишди.

Ушбу китоб ўқувчиларни нафақат китобга бўлган меҳрини балки зукколигини ҳам оширди. Бу китоб ўзининг ранг - баранг расмлари, бир-биридан қизиқарли эртаклари билан ҳам ўқувчини ўзига жалб этади. Зеро, китоб барча бунёдкорлик, яратувчанлик, акл-идрок ҳамда илм-у донишнинг асосидир.

Замира Тоирова,

Каттақўрғон шаҳар 11-ИДУМ бошланғич синф ўқитувчиси