Қутб ёғдуси ҳодисаси магнит майдон чизиқлари бўйлаб сайёра атмосфераси билан тўқнашадиган юқори энергияли зарядланган зарралар билан боғлиқ. Бу ҳодиса Ерда тез-тез учрайди.

Янги тадқиқот муаллифлари Keck II телескопидаги NIRSPEC асбобидан олинган маълумотларни ўрганиб чиқди ва Ураннинг яқин инфрақизил спектрларини таҳлил қилди. Маълум бир заррачага – ионланган уч атомли водородга (Н3+) алоҳида эътибор қаратилди. Инфрақизил спектрда бу заррача чиқарадиган чизиқлар заррачанинг ҳарорати ва атмосфера қатламининг зичлигига қараб ёрқинлиги ўзгаради.

Keck II томонидан олиб борилган кузатишлар натижасида Уран атмосферасида ҳароратнинг бироз ўзгариши билан H3+ зичлигининг ошишини аниқланди. Бу инфрақизил қутб ёғдуси билан боғлиқ ионланишдан далолат беради, деб хабар беради mir24.tv.