Ташриф давомида “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиқлари Ж.Валиев ва Р.Мирзааҳмедовни Сўғд вилояти раисининг биринчи ўринбосари Хол Хайдар қабул қилди.

Ўтказилган суҳбатлар Сўғд вилоятига чегарадош бўлган Фарғона ва Наманган вилоятида фаолият юритувчи ҳунармандлар билан алоқаларни яқинлаштириш, ҳунармандлар марказлари орқали икки давлатда ички туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари икки кун давомида Хўжанд шаҳридаги “Эски қалъа” мажмуасида “Ҳунармандлар маҳалласи”да кулолчилик устахонасини  ташкил этган риштонлик уста кулоллар фаолияти билан танишдилар, риштонлик кулоллар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ранг-баранглиги билан тожик диёрида кенг оммалашаётганлигига гувоҳ бўлдилар ҳамда шаҳарда ташкил этилган атлас ва адрас ишлаб чиқариш устахоналари фаолиятини бориб кўрдилар.

Шундан сўнг, Истарафшан шаҳрида ва Ашт туманида жун ва жундан ип тайёрлайдиган  ҳунармандлар фаолияти билан танишилди ва 2022 йилда Фарғона вилоятидан 20 нафар ҳунармандлар, Сўғд вилоятидан 20 нафар ҳунармандларни тажриба алмашиш мақсади ташрифлари бўйича келишиб олинди.

Шу билан бирга, Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри билан ўзаро биродар шаҳар мемарандумини февраль ойида имзолаш бўйича бир битимга келинди, деб хабар бермоқда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати.