Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида барпо этилган янги ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, янги бино университет ҳаёти, таълим сифати ва илмий салоҳиятни ошириш, шунингдек, ёшлар учун замонавий имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Очилиш маросимида Хоразм вилоятининг илм-фан, таълим, санъат ва маданият соҳалари вакиллари, университет ректори Феруза Мадраҳимова бошчилигидаги Кенгаш аъзолари, фахрий устозлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Янги бино университетнинг 9-ўқув биноси ҳисобланади. Унда Интеллектуал илмлар ва технологиялар факультети фаолият юритади.
Айниқса, бинода ташкил этилган Сунъий интеллект лабораторияси замонавий ахборот технологиялари, компьютер илмлари ва ИТ йўналишларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.
Тадбирда сўзга чиққан фахрий устозлар мустақиллик йилларида таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ёшлар таълими учун яратилаётган кенг имкониятларни алоҳида қайд этдилар.