Мазкур форум доирасида Урганч давлат университети ректори Бахром Абдуллаев Гансу қишлоқ хўжалиги университети, Ланзҳоу Жиаотонг университети ва Ланчжоу санъат ва фан университетлари билан шартномалар имзолади.
Ушбу шартномалар талабалар алмашинуви ва академик таълим дастурлари, УрДУ талабалари учун онлайн хитой тили ва ҳамкор университет талабалари учун рус тили курслари йўлга қўйиш, ўқув жараёнларга профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш, биргаликда қўшма лойиҳаларни илмий лойиҳалар амалга ошириш, университет профессор-ўқитувчи ва ёш олимларининг стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш сингари кўплаб манфаатли келишувларни кўзда тутади.
Шунингдек, форум доирасида Урганч давлат университети ва Тянсзин хорижий тиллар университети ўртасида ҳам ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзбекистон–Хитой таълим форуми Хитойнинг Тянсзин шаҳрида давом этди.
Унда Ўзбекистон-Хитой: Тянсзин олий таълим соҳасида ҳамкорлик форумида юртимизнинг қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари қатори Урганч давлат университети ректори Бахром Абдуллаев ҳамда проректор Ғ.Ўразбоев ҳам иштирок этди.
Ректор Б.Абдуллаевнинг Тянсзин шаҳрига ташриф давомида Урганч давлат университети ва Тянсзин хорижий тиллар университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ушбу ҳамкорлик келишуви ўзаро профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, илмий тадқиқот ва таълим соҳасидаги истиқболли алоқаларни кўзда тутади.