Об-ҳаво шароити - қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлганлиги сабабли белгиланган аэропортга қўна олмади ҳамда Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Худди шу сабабга кўра, Москвадан SBI-3245 рейсини амалга ошираётган С7 авиакомпаниясининг самолёти Урганч аэропортига соат 03:00 да қўна олмади. Самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилди.

Тошкент –   Урганч йўналиши бўйича HY-53 рейсининг парвози ҳам кечиктирилди.

Эрталаб туман тарқагач SBI-3245 рейси Бухородан Урганчга соат 09:30да,  HY-9616 рейси Навоийдан соат 09:20да, HY-53 рейси Тошкентдан соат 09:48да учди.