Кеча 4 октябрь куни «Uzbekistan Airways» Миллий авиакомпаниясининг Airbus А320 Neo самолёти Леонардо да Винчи номидаги Рим-Фиумиcино халқаро аэропортига 116 нафар йўловчини етказди.

Сешанба кунлари Урганчдан Римга мунтазам рейслар амалга оширилади. Римдан Тошкентга қайтиш рейслари ҳам шу кунга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Урганч — Милан — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар очилган эди. Мунтазам рейслар жума кунлари амалга оширилади.