Хайрия тадбирида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож кўзи ожиз инсонлар, Урганч шаҳар кўзи ожизлар жамияти аъзолари таклиф этилиб, хайрия дастурхони ёзилиб, унга миллий таомларимиз тортилди.
Энг муҳими, тадбир ташаббускорлари бўлган Урганч шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг шаҳар бўлинмаси ходимлари томонидан ана шу инсонларга меҳр, эътибор кўрсатишди.
Давлатимиз томонидан шу тоифадаги инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида сўз юритилиб, ҳомийлар, тадбир ташаббускорлари томонидан моддий қийматликка эга бўлган совғалар топширилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати