Жумладан, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ана шу буюк мақсадлар йўлида кичик дебочадир.
Мусобақа йигитлар ва қизлар ўртасида алоҳида, турли вазн тоифасида ташкил этилди. Унда иштирок этган 669 курашчидан 180 нафари қизлар бўлди.
Йигитлар ўртасидаги баҳсларда Элдор Ҳамроев (Бухоро, 38 кг.), Дилшод Шопўлатов (Навоий, 42 кг.), Рамзиддин Хайриддинов (Бухоро, 46 кг.), Бобур Орипов (Сирдарё, 50 кг.) Жасур Шакарбоев (Жиззах, 55 кг.), Элбек Тошхонов (Навоий, 60 кг.) Бобур Ўроқов (Бухоро, 65 кг.), Азамат Дженбоев (Қорақалпоғистон Республикаси, 71 кг.), Муродилла Эгамбердиев (Қашқадарё, 77 кг.), Бобур Нормуродов (Қашқадарё, 83 кг.), Маҳмуд Мақсудов (Тошкент шаҳар, +83 кг.) биринчи ўринни қўлга киритди.
Қизлар ўртасидаги курашда эса Дилдора Ҳамроева (Бухоро, 33 кг.), Умида Бурхонжонова (Наманган, 36 кг.), Мафтуна Холматова (Фарғона, 40 кг.), Азиза Нажимова (Самарқанд, 44 кг.), Гавҳар Аҳмедова (Бухоро, 48 кг.), Севинч Аҳмедова (Навоий, 52 кг.), Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд, 87 кг.), Мухлиса Турдиева (Қашқадарё, 63 кг.), Моҳларойим Тўхтамишова (Тошкент шаҳар, +63 кг.) ғолибликни йўлга киритди.
Чемпионатда ёш иқтидорли курашчилар саралаб олинди. Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.