Хусусан, Ургут инновацион бизнес-акселератори ташкил этилади. Бу – маълум бизнес ғояга, балки дастлабки мижозларга эга, бироқ, тадбиркорлик қилишга тажрибаси ва уқуви етишмаётган ёшлар ва ёшлар жамоаларини қўллаб-қувватловчи маскан бўлиши кутилмоқда. 

Бизнес-акселератор бизнесни ривожлантириш учун керакли билимларни беради ва зарурий алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиб, тадбиркорликни бошлаш учун маблағ олиш усулларини ўргатади. Менторлар ва малакали мутахассислар маслаҳатлари билан ёш тадбиркорлар бизнес-жараёнини ташкил этишдаги хатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, мини технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўладилар. Акселератор ёшларни иш билан таъминлаш билан бир қаторда тадбиркорлик ва саноатни ривожланишига ҳисса қўшади.