Маълум қилинишича, ҳолат 1 апрель куни дарслардан сўнг мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва 9-синф ўқувчиси ўртасида юз берган.
Айни пайтда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.
Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай зўравонликни кескин қоралаб, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.