Маълум бўлишича, бу маҳаллада жойлашган “OQBUTA GOLD” МЧЖда ишловчи фуқаролар корхона ҳудудига келиб қолган ноёб хайвонни кўриб қолишади ва унга овқат беришади.

Силовсин кетавермагач Ургут тумани ўрмон хўжалиги ҳамда туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назорат инспекциясига телефон орқали мурожаат қилишади. 

Масъуллар эса тезда жойига бориб ўрганишганда, бу ҳайвон Туркистон силовсини эканлиги аниқланади, дея хабар беради ekologuz телеграм канали.

Ҳозирда мазкур ҳайвон махсус тиббий текширувдан ўтказилмоқда, тез орада яна табиат қўйнига қўйиб юборилади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 300 га яқин Туркистон силовсини қолган.