Ҳолатга туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 19 июль куни кеч соат 22:00 атрофида Ургут туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига икки нафар бемор озиқ-овқатдан ўткир захарланишга гумон ташхиси билан бўлимга олиб келинди.
Беморлар билан суҳбатда улар тўйда турли салатлар еганини маълум қилишди. Шифокорлар томонидан келган беморларга керакли муолажалар ўтказилди.
Туман санитария ва осойишталик маркази ходимлари ҳамда участка тиббиёт ходимлари беморларнинг яшаш ҳудудидаги касалликка гумонланганларни туман тиббиёт бирлашмасининг Юқумли касалликлар шифохонасига кузатувга олиб келинган.
Гумондорлар текширувдан ўтказилиб, қониқарли аҳволдалиги сабабли уйига жавоб берилган. Ҳозирги вақтда шифохонада икки нафар бемор кузатувда. Уларнинг аҳволи ўртача оғирликда.
Ҳолат “Жозмон” маҳалласида деб нотўғри маълумот берилган. Ҳолат Ургут туманининг “Ғиштмачит” маҳалласида содир бўлган.
Ургут туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, COVID-19 билан касалланган беморлар учун қўшимча 10 та ўрин ташкил этилган. Айни пайтда юқумли касалликлар бўлимида 85 нафар бемор даволанмоқда.
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган 200 нафарга яқин одамлар Ургут туман юқумли касалликлар шифохонасида ётибди деб тарқалган хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз", дейилади хабарда.