Эртага мамлакатимиз ҳудудига кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бироз - кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражагача пасаяди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даражани ташкил қилади.
Бугун ва эртага республика тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.