8-9 августда иссиқ кучаяди ва республика ҳудудининг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво 40-42 даражагача, жанубда 43-44 даражагача исийди.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 9 август куни салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат 32-37 даражагача пасаяди.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Фақат 5-6 ва 9 август кунлари Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Пойтахтимизда: ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечалари 23-25 даража, кундуз кунлари 5-7 августда 37-39 даража, 8-9 августда 39-41 даража бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.