Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34° атрофида бўлади, бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат 35-38° гача кўтарилиши кутиляпти.

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзонлар билан кучайиши кутилади.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.