Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро  судининг 2024 йилнинг 19 январидаги ажримига асосан қарздор Х.Н.нинг бошқарувида бўлган “KIA Carnival” русумли автомашинасини хатлаш белгиланган.

Сабаб шундаки, у «Hamkorbank» АТБдан кредит олган ва уни ўз муддатида қайтармаган. Шу сабабли, кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона туман бўлими иш юритувига 19.03.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб  кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасига  кўра, ушбу автомашина 25.03.2024 йилда машина устахонасида яширилгани аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан хатланган ва сақлаш учун «Hamkorbank» АТБга  топширилди.