Президентнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида уюшманинг бир гуруҳ аъзолари I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар сафида марҳум ёзувчи Шароф Бошбеков ва адиблар Маҳкам Маҳмудов, Хуршид Даврон, Абдулла Шер, Шодмон Отабек, Шаҳодат Исохоноваларнинг борлиги бизни қувонтиради.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ҳамда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев юртимиздаги янгиланишлар, ижодий жараёндаги ривожланишлар ҳақида таъкидлашди. Кўкрак нишони соҳиблари эса мамлакатимиз ва ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшишгани айтиб ўтилди.

Фахрий адибларимиз ҳам бундай эъзоз, эътироф ва ғамхўрликдан миннаторлик билдирди.

Тадбирда кекса авлод вакилларининг ибратли ҳаёти, фаолияти ва забт этган чўққилари эътироф этилди ва бу ютуқлар ёш авлодга намуна сифатида кўрсатилди.

Зулайҳо Аҳмаджонова,

журналист