Таълим муассасаси коррекцион таълим асосида ўқувчиларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятда интеграциялашувига кўмаклашиш, инклюзив таълимга юбориш орқали соғлом болалар билан бирга таълим олишларини амалга оширишга кўмаклашади.

Бу ерда 408 нафар имконияти чекланган ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга жами 111 нафар олий маълумотли ўқитувчилар таълим бериб келади.

Тантанада сўзга  чиққанлар мамлакатимизда таълимга, ёшлар тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўзлади.

Тадбирда илғор ўқитувчи ва мураббийлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан  қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Таълим муассасаси бошланғич ва юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақслар гулдастаси барчага завқ бағишлади.

— Байрам тадбирларида вилоятнинг юзлаб иқтидорли ўқитувчилари, меҳнат фахрийлари йўқланди, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди,  — дейди  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқарувчи раиси Баҳодиржон Йўлбарсов. — Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди томонидан 9 ойда 268 нафар фуқарога жами 144,4 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, шакллантирилган рўйхатлар асосида ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 167 нафар фуқарога 1 млрд. 534 млн. сўмлик уй-жойлар учун биринчи тўлов бадали сифатида моддий ёрдамлар кўрсатилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан Халқ депутатлари кенгаши қарорлари асосида  53,5 мингдан ортиқ “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”ига киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган оилалар, ёлғиз қариялар ва бошқа кўмакка муҳтож эҳтиёжманд оилаларга 28,5 млрд. сўмлик маблағ моддий ёрдам тариқасида етказиб берилди.

                                                                    Расулжон КАМОЛОВ,

                                                                “Янги Ўзбекистон” мухбири