Ангрен шаҳридаги айрим маҳаллаларда яшовчи оилалар бу ишлар билан шуғулланади. Жундан тўқилган кийимларнинг асосий қисми Россия Федерациясига сотилади.

Куни кеча Президентимиз раислигида чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чораларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўй-эчкилар сонини кескин кўпайтириб, аҳолини жундан маҳсулот тўқиб, даромад топишга рағбатлантириш муҳимлиги борасида муҳим вазифалар берилган эди.
Хусусан, Ангрен шаҳридаги кўплаб уй бекаларини банд қилган “Шахлия” МЧЖ раҳбари Шоҳиста Мадиёрованинг таклифига кўра, ҳудудда ангор эчки жунини кооперация шаклида қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш ишлари ташкил этилмоқда.

Унга кўра, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги жами ишсиз аёллар рўйхати шакллантирилган. Уларни қайта ўқитиш, дастгоҳлар билан таъминлаш, 50 га яқин хонадонларга имтиёзли кредитлар асосида 30 тадан ангор эчкиси олиб бериш, яйлов учун ер майдонлари ҳам ажратиш режалаштирилган.

Бу саъй-ҳаракатларни амалга ошириш орқали 1,5 миллиард сўм имтиёзли банк кредитларини ўзлаштирилган. Ўз навбатида 150 дан ортиқ хонадонларни доимий даромадига эга қилиш, йилига 3 минг килограмм жун олишни йўлга қўйиш, бир йилда 60 минг дона тайёр маҳсулот олинишига эришилади. Экспорт ҳажмини 2 миллион долларга кўтариш мақсад қилинган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати