Жорий йил 4 февралда «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи диспетчерига, Ангрен шаҳри 3/2 даҳаси 12 уй 8 хонадондан 3 ёшли бола уй ичида қулфланиб қолгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан манзилга етиб бориб, махсус гидравлик асбоб анжомлар ёрдамида темир эшикни очишди. Бола соғ-саломат онасига топширилди. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида яна бир кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.