Текширувда “C.R.” УЖМШ раҳбари А.А. тумандаги “Мискин” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан мажбурий бадал маблағлари ҳисобидан йиғилган 166,1 млн сўм нақд пул маблағларни банк ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилганлиги, шунингдек, ширкат мулкдорларининг розилигисиз 10,5 млн сўмни молиявий ёрдам сифатида “E.” МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказиб юбориб, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.