Бугун “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ омборхонасига 1 миллиард 185 миллион сўмлик заҳира дори-дармонлари ва Республика махсус комиссияси қарорига асосан коронавирус касаллигига чалинган беморларни уй шароитида даволанишида керак бўладиган дори воситалари йиғиндисидан иборат 3000 та тўплам(аптечка)и келтирилди.

Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.