Ушбу машиналар шаҳар-туманлардаги электр тармоқлари корхоналарига етказилди.

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан «Газель»га озиқ-овқат тўпламлари ва маиший техника ортилиб, вилоятдаги ҳар бир сектордан танлаб олинган ва «Темир дафтар»га кирган 350 та оилага тарқатилди.

Маълумот ўрнида, Наманган вилоятида 2021 йилда 850 километр электр тармоғи қурилиши ва 270 та трансформатор пунки ўрнатилиши режалаштирилган.
Энергетика ходимлари кунида Уйчи туман электр тармоқлари корхонаси маъмурий биноси ёнида 400 миллион сўм маблағ ҳисобига бунёд этилган мижозлар бўлими янги биносининг очилиш маросими бўлди.

Корхона бугунги кунда 40902 та маиший ва 1619 та улгуржи истеъмолчига хизмат кўрсатмоқда. Мазкур бўлимнинг алоҳида бинода жойлашиши ва АСКУЭ тизимининг жорий этилиши мижозлар учун кўплаб қулайликлар яратди. Бўлим энг сўнгги русумдаги 9 та компьютер, юқори тезликдаги интернет билан таъминланди. Бир вақтнинг ўзида 6 нафар оператор фаолият юритади. Муҳими, маълумот олишда тезкорлик, аниқлик ва мижозлар учун шароитлар мавжуд. Бўлим биноси ёнида барча турдаги электр жиҳозлари билан савдо қилувчи дўкон ҳам иш бошлади.

Шунингдек, Наманган туман электр тармоқлари корхонасининг қайта реконструкция қилинган кўркам маъмурий биноси очилишида рамзий лента қирқилди. Иншоот учун жами 350 миллион маблағ сарфланди. Корхона томонидан ҳозирда 33363 та маиший ва 1448 та улгуржи истеъмолчига хизмат кўрсатилмоқда. Мижозлар бўлими энг сўнгги русумдаги 7 та компьютер, юқори тезликдаги интернет воситалари билан жиҳозланди. Бир вақтда 6 нафар оператор хизматда ҳозир турибди.
Тантанали тадбирда туман ҳокими Садриддин Мўминов ва «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раҳбари Жаҳонгир Ризаев қатнашди. Сана муносабати билан соҳа фаолларидан бир гуруҳи эътироф этилди, уларга фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар берилди.
Орифжон ЖЎРАЕВ,
«Янги Ўзбекистон» газетасининг
Намангандаги мухбири.