Олиб борилаётган тушунтиришлар давомида оилаларни яраштиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Иномжон Ҳайдаров Уйчи тумани Ёркатай маҳалласида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи Муслима Ҳайдаров билан ажрашиб кетган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил апрель ойидаги ҳал қилув қарори билан И.Ҳайдровдан 1 нафар фарзанди учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида алимент ундириш белгиланади.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олиниб, ижро ҳаракатлари қўзғатилади. Яъни, отадан ҳар ойда алимент маблағлари ундириб берилади. Ўз ўрнида давлат ижроси томонидан оилани яраштириш бўйича тушунтиришлар ҳам олиб борилади.
Куни кеча навбатдаги тарғибот самара бериб, оилалар ярашишга аҳд қилишди. Шу билан бўлим иш юритувидаги ижро ҳужжати тамомланиб, Уйчида яна бир оилага қувонч қайтди.