Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар тарафлама қўллаб-қўллаб қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, туманда жорий йилнинг ўтган даврида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 670,9 миллиард сўм, халқ истеъмол моллари 283,2 миллиард сўм, қурилиш ишлари 419,4 миллиард сўм, чакана савдо айланмаси 429,9 миллиард ва хизматлар ҳажми 401 миллиард сўмни ташкил қилди. Барча кўрсаткичларда ўсишга эришилган.
Пандемия муносабати билан Уйчи туманида фаолият кўрсатаётган 1 минг 682 та корхонанинг 648 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди, шунингдек 321 таси эса 15 фоиз кам қувватда ишлай бошлаганди.
Юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида Уйчи туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилди. Натижада 11 та корхонага 406 миллион сўмлик имтиёз ва проференциялар берилди. Ушбу корхоналарнинг фаолияти тикланиб, тўлиқ қувватда фаолият юритишига эришилди.
Туманда янгидан ташкил этилган 491 та кичик бизнес субъекти ҳисобидан бюджетга жами 713 миллион сўмдан ортиқ миқдорида тушум туширилиб, қўшимча 781 та янги иш ўрни яратилди. Жорий йил якунига қадар қўшимча 29 кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, 520 тага етказиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 11 ойлиги учун белгиланган ҳудудий солиқ тўловчилар бўйича 105 миллиард 600 миллион сўм бюджет даромади прогноз қилинган бўлсада, 111 миллиард 500 миллион сўм ёки 5 миллиард 800 миллион сўм кўп тушум туширилди. Тушум ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 фоизга ошди.
Маҳаллий бюджет даромадлари бўйича 35,4 миллиард сўм прогноз қилинган бўлиб, 38,3 миллиард сўмга бажарилди. 2,9 миллиард сўм маблағ маҳаллий бюджет ихтиёрида қолди. Ҳозирги кунда умумий қиймати 525,3 миллиард сўмлик 111 та лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 1 минг 293 та янги иш ўрни яратилди.
2020 йилда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар доирасида 3 минг 309 нафар фуқаро ва тадбиркорларга жами 78,7 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида, 2020 йил Давлат дастури асосида Пастгузар маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 14 миллиард 800 миллион сўмлик 4 та 4 қаватли (2-3 хонали), жами 96 та хонадонга мўлжалланган янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон турар-жой бинолари қурилди. Мазкур уйлардан 29 таси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилага, 2 таси чин етимга, 2 таси Ёшлар иттифоқи вакилларига, 21 таси меҳнат мигрантларига топширилди.
Шунингдек, тумандаги оилаларнинг яшаш шароити тўлиқ ўрганиб чиқилиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож ҳисобланган 2 минг 415 оиланинг 10 минг 907 нафар аъзолари рўйхати шакллантирилди ҳамда “темир дафтар”га киритилди.
Сессия давомида депутатлар томонидан бир қатор масалалар ўртага ташланди. Хусусан, бир қатор мактабгача таълим муассасалари, мактабларнинг ҳолати қониқарли эмаслиги, ичимлик суви муаммоси, таъмирга муҳтож инфратузилма объектлари, ички йўллар ҳолати юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Сессия сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда М.Апоқов туманда олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режалари борасида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.