Мақсад эса битта. Дуогўйларимизнинг марказга келиб давлат хизматларидан фойдаланишларида турли қийинчиликларга чек қўйишдан иборат.
Янгиқўрғон туман давлат хизматлари маркази ходимлари тумандан 35 километр узоқдаги «Заркент» маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр хизмат тадбирлари жараёнида мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Мелибой Алибоев хонадонига бориб хизмат кўрсатдилар. Мелибой отадан кадастр паспортини шакллантириш бўйича ариза олинди.
- Ёшим 85 да. Яшаш хонадонимнинг кадастр паспортини, менингча, 3-4 марта янгилаганман. Авваллари, бу юмушларни ҳал этиш учун туман марказига қатнашга тўғри келарди. Устига-устак ҳали у идора, ҳали бу идора олдида навбат кутиб ҳафталаб, баъзи пайтларда ойлаб вақт кетарди. Тўғриси, жуда кўп қийинчиликлар, оворагарчилик бўларди. Мана, энди эса буларни бажаришга нари борса 20 дақиқа кифоя қиларкан. Ҳужжатларингиз жойида бўлса, ортиқча югур-югурларсиз ишингиз битади. Мен ҳозир марказга ҳам ўтмай хизматдан фойдаландим. Масъул ходимлар уйимга келиб, хизмат кўрсатишди. Олдинлари уй у ёқда турсин, маҳалламизга ҳам келишмасди. Замон ўзгариб, уйимизга ташриф буюриб хизмат кўрсатишди. Беҳад мамнунман, шу қулайликлардан, яратилган имкониятлардан хурсандман, - дейди Мелибой ота Алибоев.
Норин туман давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам «Дўмар» маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор Шавкатжон Ғойиббоевга хонадонида хизмат кўрсатдилар. Қолаверса, «Бойовул» маҳалласида яшовчи Машрабхон Йўлдошеванинг узоғи яқин бўлишига кўмаклашдилар.
Орифжон ЖЎРАЕВ,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.