Имконияти чекланган бола жорий йил 5 август куни ҳокимнинг сайёр қабулида қатнашиб, даволаниши учун ёрдам сўраб мурожаат этганди. Куни кеча ҳоким ўз хизмат машинасида мазкур маҳалланинг 4-ўтиш йўли, Ўзбекистон кўчаси, 15-уйга бориб, оилавий шароитини яқиндан ўрганди. Қодирхон билан самимий мулоқот қурди.

Шаҳар раҳбари бошчилигидаги масъуллар Қодирхонга зарурий истеъмол маҳсулотлари, у қизиқадиган шахмат доскаси, турли китоблар ва керакли жиҳозларни топширишди. Қолаверса, саломатлигидаги муаммоси сабабли шифохонада ётиши, укол-дорига кўмак кўрсатилиши юзасидан мутасаддиларга тезкор топшириқ юкланди.

Орифжон ЖЎРАЕВ,

“Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири