Бу орқали улар сўровни “ушлаб” олиши, фойдаланувчини ҳақиқийга ўхшаш “чап” сайтга юбориши ва у киритган маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Бундай “ушлаб” олишдан ҳимоя қилиш учун домен номлари хавфсизлиги тизими — DNSSEC (Domain name system security extension) қўлланилади. У жорий этилган домен ҳудудларида фирибгарлик амалиётлари бир неча баробар пасайиши кузатилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилишича, энди бу муҳим технология миллий доменимизда пайдо бўлди. Бу ҳақида 2021 йил 29 ноябрь куни .UZ (нуқта Уз) миллий домен зонаси маъмур ролини ўйнайдиган UZINFOCОM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор томонидан маълум қилинган. Тегишли ишлар Ўзбекистон миллий домен зонасига хизмат кўрсатувчи еттита (шундан олтитаси — Ўзбекистонда, биттаси — АҚШда) юқори даражадаги серверларда амалга оширилди, эндиликда улар ушбу хавфсизлик технологиясини қўллаб-қувватламоқда.
Рўйхатга олувчи компаниялар учун технологияни ишга тушириш бўйича семинарда DNSSEC хавфсизлик хизматидан охирги фойдаланувчилар учун .UZ зонасидаги домен номларини рўйхатга олувчилар фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу, айниқса, банклар, давлат хизматлари, онлайн-дўконлар ва тўлов тизимларининг веб-сайтлари учун тавсия этилади.
Ушбу фаол иш рақамли ривожланиш ва юқори даражадаги доменнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш йўлидаги жиддий ва ишончли қадамдир.