“UzAuto Motors” АЖ 2022 йилнинг 1-чорагида белгиланган барча ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга эришиб, самарали натижаларни қайд этди", дея ёзмоқда компания расмий канали.

Хабарга кўра, компания 2022 йилнинг 1-чорагида Асака ва Хоразмдаги заводларида жами 68 905 дона автомобил ишлаб чиқаришга эришган.  Шу билан бирга, Асака заводида 1-чоракда 19 192 дона Cobalt  ва 19 439 дона Lacetti автомобил моделлари ишлаб чиқарилди. Хоразмдаги заводида ушбу давр мобайнида 17668 дона Damas ва 3540 дона Labo русумли автомобиллар ишлаб чиқарилди.

Таъкидлаш жоизки, “UzAuto Motors” 1-чоракда Асакадаги заводда асосий ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, янги “Tracker-2” автомобилини ҳам синов тариқасида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширди.