Компания хабарига кўра, Рустам Ражабов «Ўзавтосаноат» таркибидаги тижорат ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар бошқаруви компанияси (Commercial Vehicles Management) директори вазифасига тайинланди.
Маълумот учун, Рустам Ражабов автомобилсозлик соҳасида 20 йилдан ортиқ фаолият кўрсатиб келган. УзАуто Моторс раҳбари сифатида 2016 йилдан бери ишлаб келаётган эди.