UzAuto мижозлар томонидан билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар билан ишлашни давом эттирмоқда ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, деб ёзмоқда “UzAutoSanoat” AJ ахборот хизмати.
GM kompaniyasi”даги ҳамкорлар билан самарали ишлар олиб борилди, натижада UzAuto Motors расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди.
Сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча “Chevrolet” моделларига бевосита таъсир қилади.
Ўз навбатида, “UzAuto Motors” янги халқаро GM стандартлари асосида ишлашга, шунингдек, мижозлар эътиборини жалб қилиш тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш учун 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.