Мазкур танлов жараёнида, 6 та профессионал ташкилотлар, жумладан, консорциум шаклидаги таклифлар турли хорижий (Европа, Шимолий Европа, Евроосиё ва Осиё минтақалари) ва маҳаллий ташкилотлардан қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Саралаш натижасида, ACC Aviation (Буюк Британия) консультант сифатида танлов ғолиби деб топилди.

Маълумот учун:

ACC Aviation компанияси (Буюк Британия) - лизинг, ҳаво транспорти, авиация активларини бошқариш ва стратегик консалтинг хизматлари соҳасида етакчи ечимларни тақдим этади.

Компания глобал мижозлар базасига хизмат қилади. Компаниянинг халқаро офислари тармоғи Европа, яқин Шарқ, Африка, Шимолий Америка ва Осиё минтақасида жойлашган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал консалтинг компанияси билан бирга ушбу активнинг рақобат тамойилларига асосланган шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.