4 сентябрдан бошлаб:
Тошкент- Дубай- Тошкент – ҳафтада бир марта- жума кунлари;
10 сентябрдан бошлаб:
Тошкент- Франкфурт -Тошкент – ҳафтада бир марта- пайшанба кунлари;
11 сентябрдан бошлаб:
Тошкент- Олмаота- Тошкент – ҳафтада бир марта- жума кунлари;
14 сентябрдан бошлаб:
Тошкент- Бишкек- Тошкент – ҳафтада бир марта- душанба кунлари;
Тошкент- Истамбул- Тошкент – 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь кунлари.
Юқорида номлари қайд этилган мамлакатлардан «Uzbekistan airways» АЖ рейсларида Ўзбекистонга учиб келмоқчи бўлган йўловчилар парвоздан 72 соатгача аввал олинган инглиз ва рус тилларида COVID-19га манфий тест натижаларини кўрсатишлари керак бўлади (тестнинг манфий натижасини кўрсат олмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди).
COVID-19га манфий тест натижаларини бўлган йўловчилар парвоздан аввал термометриядан ўтишлари, ҳамда икки ҳафталик ўзини-ўзи яккалашга розилиги ҳақидаги анкетани тўлдиришлари керак бўлади.
-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — ўзини-ўзи яккалаш доимий яшаш манзилида амалга оширилади;
- чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистонда вақтинчалик рўйхатдан ўтган жойида.
Учиб келган йўловчиларда юқори ҳарорат (ёки бошқа аломатлар) аниқланса, улар «Тошкент» аэропортида текширувдан ўтади. Тестнинг мусбат белгиси аниқланган йўловчилар шифохонага ётқизилади.
Яна шуни маълум қилиш жоизки, юқорида қайд этилган мамлакатларга учиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу мамлакатлардаги санитар талабларни мустақил ўрганишлари, шунингдек авиа чипта харид қилишдан аввал у ерга боришга ҳуқуқ берувчи асосларнинг мавжудлигига амин бўлишлари керак бўлади, деб хабар беради «Uzbekistan airways» АЖ матбуот хизмати