Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» компанияси хабар берди.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 октябрдан ўз чегараларини тўлиқ очмоқда.