"Uzbekistan Airways" самолётлари сотувга қўйилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Uzbekistan Airways"нинг 18 та самолёт ва 1 та симуляторини сотиш учун консалтинг компания танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилди. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Uzbekistan Airways"нинг айрим самолётларини сотиш юзасидан профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон берди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди

Маълум бўлишича, активлар — 18 та самолёт ва 1 та симулятор бўлиб, улар 6 та лотга бўлинган тартибда сотувга чиқарилади.

«Шу билан бирга, консультантнинг тавсиялари асосида бозор талаблари ва таҳлил натижаларига мувофиқ лотлар таркиби ўзгартирилиши мумкин», — дейилади агентлик хабарида.

Ушбу мавзудаги материаллар