Бугунги кунда лойиҳанинг умумий ишлар кўламининг 95 фоизи бажарилди. Заводнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари фаол суръатларда амалга ошириляпти.
Заводнинг технологик ҳудудларида қувур ва ускуналарнинг синовлари ўтказиляпти. Ҳозирги кунда 500дан зиёд техника жалб этилган бўлиб, қурилиш майдонида 9,5 минг нафардан ортиқ киши меҳнат фаолиятини давом эттиряпти.
2021 йил 18 мартда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси иштирокида «Uzbekneftegaz GTL» заводида биринчи қозонхона қурилмаси ишга туширилди ва буғ ишлаб чиқарилиши бошланди.
Ҳосил бўлган буғ заводнинг технологик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатилади. Бундан ташқари, тез орада заводда буғ турбина генераторлари ишга туширилиб, бунинг натижасида завод буғ энергияси туфайли ўз электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.