Тақдим этилган расмий маълумотга кўра, носозликлар қачонгача давом этиши маълум бўлди.
"Ягона умумреспублика процессинг маркази, 2024 йил 22 январ куни соат 00:30 дан 10:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли ATM, E-POS, POC-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилади" дейилади хабарда.