Ишчи ташриф доирасида «UZINFOCOM» Ягона интегратори томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди ҳамда «Infocom» ДК фаолияти билан танишди.
Меморандум – устувор йўналишлар идентификация тизимлари ва булутли ечимлар фаолияти бўйича тажриба алмашишдан иборат, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.