Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалигидаги ўзаро муносабатларнинг истиқболли соҳалари, шу жумладан мева-сабзавотчилик, уруғчилик, қишлоқ хўжалигида илм-фан, ва таълим йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Саха Республикаси ўртасида Ўзбекистондан Якутияга мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри ва тизимли равишда етказиб бериш тўғрисидаги келишувни ишлаб чиқиш борасида бир тўхтамга келдилар.

Россия томони ўзбек мева-сабзавотларини узоқ муддатли асосда импорт қилишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.